12:20 / 29.12.2016
111004

Алишер Усмонов: Ўзбекистоннинг фойдаси учун ҳамма нарсага тайёрман (видео)

Алишер Усмонов Ўзбекистонга фойдаси тегиши учун ҳамма нарсага тайёр эканини билдирди, шунингдек у мамлакатдаги лойиҳаларни инвестициялаш ва хайрия фондларини очиш истаги билан бўлишди. Бу ҳақида у "Россия-24" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди

Алишер Усмоновга яқиндагина юртимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон президенти сайловлари, янги ҳукуматнинг мамлакат иқтисодий ва сиёсий тараққиётида қандай акс этиши мумкинлигига доир савол билан мурожаат қилинди. 

"Ўйлайманки, жуда ижобий, чунки мамлакат 25 йил давомида мустақиллик йўлида тараққий этиб келди, бу йўлда уни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти бошқарди. Ҳозирда улкан бошқарув ва давлат тажрибасига эга инсон танланди. Менинг фикримча, у ҳар қандай вазифани бажара олади. Мен ўзбек эканимдан фахрланишимни бир неча маротаба айтганман. Ўзбекистон, унинг раҳбарияти учун фойда бериши мумкин бўлган ҳамма нарсага доим тайёрман. Мен Ўзбекистон, унинг халқи ва президентига улкан муваффақиятлар тилайман", - деди Усмонов. 

Ўзбекистонга инвестиция киритиш нияти бор ёки йўқлигига доир саволга Усмонов "Албатта, бу режамда бор", дея жавоб берди. Шунингдек у ўз она юртида хайрия фонди очиш истагида эканлигини маълум қилди. 

"Москвада амалга ошираётган лойиҳаларимни Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйиш учун у ерда камида хайрия фонди очиш истагим бор. Мен бу истагимни рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламан", - дея ўз режаси билан бўлишди миллиардер. 

Ўзбекистоннинг иқтисодиётига инвестиция киритиш масаласи борасидаги саволга Алишер Усмонов бу алоҳида мавзу экани ва бунга доим тайёр эканини маълум қилди. 

Top