15:24 / 29.12.2016
4018

Хитойлик хайрияпарвар нейробиология ривожига 115 миллион доллар ажратди

Хитойлик миллионер Чен Тиянкяо АҚШдаги Калифорния технология институтига 115 миллион доллар ўтказди. Пулларни нейробиология ривожига сарфлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида universityworldnews.com сайтида маълум қилинди. 

Чен Тиянкяо ва унинг турмуш ўртоғи Крисси Луо томонидан ажратилган пулларга АҚШда Калифорния институти шафелиги остида Нейробиология институтини очиш режалаштирилмоқда. Институтга хайрияпарварнинг номи берилади. 

Чен Тиянкяо Shanda Group инвестицион компаниясини бошқаради, унинг онлайн-ўйинлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи компанияси йирик халқаро инвестицион гуруҳга айланди. Миллионернинг сўзларига кўра, гейминг саноатидаги тажриба унга ва турмуш ўртоғига замонавий технологияларнинг инсон фикр-мулоҳазалари ва хатти-ҳаракатларига қандай таъсир кўрсатаётганига шахсан гувоҳ бўлиш имконини берган. 

"Биз инсон мия фаолиятининг ўрганилиши технологиянинг тараққий этишига олиб келади, деб ҳисоблаймиз. Бу робототехника ва виртуал реалликнинг ривожланишига олиб келади", - дейди Чен Тиянкяо.

Хайрияпарвар шунингдек нейробиологияни ўрганишга қўшган ҳиссаси қариш ва хатти-ҳаракатлардаги ортга чекиниш муаммоларини ҳал қилиш имконини беришини таъкидлади. 

Top