"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттиради. Tribuna.uz берган маълумотга кўра, футболчи 2016/17 йил якунига қадар "Херенвен" клубида ижара асосида ўйнайди.
Маълум қилинишича, келишув Рождество байрамидан кейин расмийлаштирилади.
Аввалроқ 18 ёшли футболчи ижара асосида "Аякс" клубига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.