19:17 / 29.12.2016
10280

Windows’да ноодатий “яшил экран ўлими” пайдо бўлди

Фото: softpedia.com

Янги Windows 10 (build 14997) фойдаланувчилари одатий кўк рангнинг ўрнига яшил рангдаги “ўлим экрани”га дуч келишди. Бу ҳақда The Verge ёзмоқда.

Таъкидланишича, “кўк экран ўлими” рангини фақатгина тизимнинг бошланғич нусхасига эга Windows Insider фойдаланувчиларида яшилга ўзгартиради. Бу ҳолат ишлаб чиқарувчиларга қайси операцион тизим билан муаммолар юзага келганини тушунишда ёрдам беради. Бироқ Microsoft нега айнан яшил рангни танлагани номаълумлигича қолмоқда.

“Кўк экран ўлими” Microsoft Windows операцион тизимларида ундаги йирик хатодан хабардор этади. Компанияда Windows 8 чиқарилиши билан хатоли экран ҳам янгиланди ва батафсил техник маълумот ўрнига енгиллаштирилган ёндашув қўлланди. У фойдаланувчиларга тушунарли бўлиб, “маъюс жилмайиш” тасвири ва компьютерни ўчириб ёқиш кераклиги ҳақида хабар пайдо бўлади.

Windows 10’да эса хато кузатилган пайтда дисплейда QR-код чиқади. У мутахассисларга муаммо нимада эканини тушунишда, оддий фойдаланувчиларга эса – муаммо ечимини интернет орқали топишда ёрдам беради.

 

Top