23:59 / 30.12.2016
11479

АҚШ япон мафиясига қарши санкциялар киритди

Фото: Reuters

АҚШ санкциялар рўйхатига япон мафияси – якудзанинг икки ташкилоти ва 3 нафар жисмоний шахсини киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги маълум қилди.

Санкциялар рўйхатига Кобэ шаҳридан "Ямагути-гуми" ҳамда "Ямакен-гуми" гуруҳлари киритилди. Бундан ташқари, мафия аъзолари Такаши Икеда, Кунио Инуэ ва Осаму Тераокага қарши санкциялар киритилди.

Бош қароргоҳи Кобэда бўлган "Ямагути-гуми" жиноий гуруҳи 1915 йилда ташкил этилган бўлиб, Осака, Киото, Хёго, Сага, Нара ва Вакаяма префектураларини бирлаштирувчи Кансай туманида кучли позицияларга эга. Бироқ полиция маълумотларига кўра, у 47 та япон префектурасидан 44 тасида 1100 дан кўпроқ бўлимга эга. Японияда ҳаммаси бўлиб якудзанинг полиция ҳисобида турувчи 20 дан ортиқ гуруҳи бор, уларнинг аъзолари сони 70 мингга яқинни ташкил қилади.   

 

Top