15:41 / 30.12.2016
10423

Бухорода қорамол ўғирлаш ва уларни сотиш билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фото: Getty Images

Бухорода қорамол ўғирлаш ва уларни сотиш билан шуғулланган йирик жиноий гуруҳ қўлга олинди. “На посту” газетасининг билдиришича, беш кишидан иборат гуруҳ вилоятнинг Жондор, Ромитан, Бухоро, Когон, Олот каби туманларида кўп миқдорда сигир ва ҳўкизларни ўғирлаб сотишган. 

Маълумотларга кўра, фуқароларга тегишли бўлган уй ҳайвонлари умумий ҳисобда 43 100 000 сўмга сотиб юборилган. Жиноятчилар Олот туманига навбатдаги ўғирликни содир этиш учун келишганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жабрланганлардан бир қисмига қорамоллар қайтариб берилди.

Top