14:37 / 30.12.2016
11739

Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасига янги раис тайинланди

Фото: UzReport

30 декабрь куни Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг навбатдан ташқари анжумани бўлиб ўтди. Унда мазкур ташкилотнинг ҳудудий бўлинмаларидан вакиллар, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди. Анжуманда уюшманинг ўтган 3 йиллик фаолияти атрофлича муҳокама этилди.

Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси миллий журналистиканинг жамият ҳаётидаги таъсирини янада оширишга имкон яратмоқда. 

Концепция доирасида фуқароларнинг ахборот эркинлигига доир ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, давлат ва жамоатчилик ўртасида очиқ ва самарали мулоқот ўрнатишда ОАВнинг роли ва таъсирини янада кучайтириш имкони пайдо бўлмоқда.

Анжуманда бугунги глобаллашув замонида уюшма фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида фикр билдирилиб, ташкилий масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Саъдулла Ҳакимов Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмасининг раиси этиб сайланди.

 

Top