19:00 / 31.12.2016
16646

Наманган вилояти ҳокимининг виртуал қабулхонаси ишга туширилди

Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозаровнинг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Сизда ҳал этилмаган масалалар-муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифлар борми? У ҳолда мурожаатингизни тўғридан-тўғри Наманган вилояти ҳокимига 3 хил усулда: ишонч телефонига қўнғироқ қилиш, мурожаат юбориш ёки белгиланган вақтда ташриф буюриш орқали йўллашингиз мумкин.

Ҳокимликнинг расмий веб-порталида hokim.namangan.uz веб-манзили орқали мурожаатларни онлайн тарзда қабул қилинади.

Шунингдек, мурожаатларни вилоят ҳокимлигининг “1056” қисқа рақами ёки (0371) 200-07-22 рақамли “Ишонч телефони” орқали амалга ошириш мумкин.

Виртуал қабулхона сайтига нафақат мурожаатлар жўнатиш, балки уларнинг бажарилишини кузатиб бориш имконияти яратилган.

Темурмалик Воҳидов

Top