16:49 / 01.01.2017
29828

Эрдўған террорчилар Истанбулдаги теракт орқали нимани кўзлагани ҳақида гапирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Истанбулдаги тунги клубга уюштирилган ҳужум бўйича баёнот берди. У террорчиларнинг мақсади Туркиядаги вазиятни издан чиқариб, мамлакатда хаосни юзага келтириш мақсадида экани ҳақида гапирган.

«Улар (террорчилар. — Кун) хаосни юзага келтирмоқчи, улар бизни енгмоқчи, улар бизнинг руҳимизни синдирмоқчи», — деган Эрдўған.

Унинг сўзларига кўра, Туркия терроризмга қарши курашни давом эттиради ва мамлакат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўради.

Эрдўған Анқарадагилар «Туркияда турли гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар минтақадаги вазият туфайли эканини яхши тушуниши» ҳақида қўшимча қилган.

Бундан олдинроқ Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сўйлу тунги клубга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 39 кишидан 21 кишининг шахси аниқлангани ҳақида маълум қилганди.

1 январь кунига ўтар кечаси Истанбулдаги Reina клубида Янги йил оқшоми ўтказилаётган вақтда Калашников автомати билан қуролланган террорчи ҳудудга бостириб кириб, чор атрофга ўт соча бошлаган. Полициячилар уни йўқ қилишган. Ҳужум вақтида бино ҳудудида 800 нафарга яқин киши бор эди.

Top