19:09 / 01.01.2017
28831

Истанбулдаги теракт вақтида қайси хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлгани айтилди

Фото: Reuters

Истанбулда Янги йил байрами куни тунги клубга қилинган ҳужум вақтида ҳалок бўлганлар орасида Саудия Арабистони, Марокаш, Ливан ва Ливия фуқаролари бўлган. Бу ҳақда Туркия оилалар ва ижтимоий сиёсат вазирлигига асосланган ҳолда Anadolu хабар берди.

Шунингдек, қурбонлардан бири Бельгия фуқароси эди. Бу маълумот Туркия ТИВ раҳбари Дидье Рейндерснинг расмий твиттери орқали тасдиқланган.

1 январь кунига ўтар кечаси Истанбулдаги Reina клубида Янги йил оқшоми ўтказилаётган вақтда Калашников автомати билан қуролланган террорчи ҳудудга бостириб кириб, чор атрофга ўт соча бошлаган. Полициячилар уни йўқ қилишган. Ҳужум вақтида бино ҳудудида 800 нафарга яқин киши бор эди.

Охирги маълумотларга кўра, теракт қурбонлари сони 39 нафарни ташкил қилди.

Top