21:22 / 01.01.2017
9093

Туркия ҳукумати Истанбулдаги терактни ким содир этганини билмаслиги маълум қилинди

Фото: AFP 2016/ Yasin Akgul

Туркия ҳукумати Истанбулда тунги клубга содир этилган ҳужум ҳақида биринчи далилларни йиғди, бироқ айни вақтда бу маълумотлар террорчи шахсини аниқлашга имкон бермайди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди. 

"Баъзи тафсилотлар аниқлана бошланди, бироқ ҳукумат аниқ натижа олиш устида ишламоқда", деб жавоб берди бош вазир журналистларнинг теракт ортида ким тургани бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволларига. "Полиция ва хавфсизлик хизмати вакиллари тергов давомида келиб тушадиган маълумотни тақдим қилади", деб айтди Йилдирим.  

1 январга ўтар кечаси номаълум кимса Истанбулдаги Reina тунги клубига ҳужум уюштирган. Ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, улардан 16 нафари хорижликдир. Теракт қурбонлари орасида Саудия Арабистони, Марокаш, Ливан, Иордания, Ливия ва Исроил фуқаролари бўлган. 65 киши шифохонага етказилган, улардан 4 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланган. 

Видеокузатув камераларидан ёзиб олинган тасвир босқинчи бошида Санта-Клаус қалпоғи бўлганини кўрсатган. Террорчи яширинишга муваффақ бўлган, уни қўлга олиш бўйича операция ўтказилмоқда. 

 

Top