14:30 / 02.01.2017
6253

Бағдодда кучли портлаш: ўнлаб кишилар ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳрида яна кучли портлаш рўй берди. Reuters агентлиги полиция ва тиббиёт ходимларига асосланиб хабар беришича, бу портлаш оқибатида 10дан ортиқ киши ҳалок бўлган ва 35 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, Ас-Садр туманида кишилар гавжум ҳудудда автомобиль портлатилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот зиммасига олмади.

Top