15:20 / 02.01.2017
29560

Одамларга сиз гўзалсиз дейиш қандай таъсир қилишини акс эттирган суратлар

Туркиялик Rotasiz Seyyah номи билан танилган сайёҳ суратчи Меҳмет Генч олган суратлар жуда ҳам ҳайратланарли. Бироқ унинг "You Are So Beautiful" (Сен жуда ҳам гўзалсан) лойиҳаси юзингизда ажиб табассум уйғотади. Генч саёҳати чоғида учратган инсонларга улар нақадар чиройли эканликларини айтиб, бунга бўлган муносабатларини суратга туширди. Суратлар эса ёқимли ҳис уйғотади.

Генч сураткашлик билан шуғулланишдан аввал Истанбулда Ахборот технологияси соҳаси бўйича олти йил фаолият олиб боради.

"Аҳмоқона жасоратлар баъзида ҳаётдаги энг муҳим қарорларни қабул қилишга ёрдам берар экан", - дейди у.

У Туркиянинг Самсум шаҳрида туғилиб, ўсган. Шу кунларда эса у дунёнинг барча бурчагида саёҳат қилмоқда. Айни дамда у Манаус (Бразилия)да яшайди. Унинг Instagram’даги саҳифасида 91 мингдан ортиқ аъзолари мавжуд.

Сиз ҳам талаба йигитнинг одамларга айтган ёқимли сўзи қандай таъсир қилганини қуйидаги беғубор суратлар орқали кўришингиз мумкин.

 

Top