09:21 / 02.01.2017
127174

Пенсияни белгилаш учун мурожаат муддатлари қисқартирилади

Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунига ўзгартиришлар киритилди. 2017 йил 1 январдан пенсияни белгилаш учун мурожаат муддатлари қисқартирилади.

Янги тартибга кўра, ёш бўйича пенсия белгилаш у бўйича мурожаат агар унга ҳуқуқ пайдо бўлгандан кейин 60 кундан (аввал 3 ой) кеч бўлмаган муддатда билдирилган бўлса, пенсия ёшига эришилган кундан амалга оширилади. Ногиронлик бўйича пенсия ногиронлик ўрнатилган кундан бошлаб худди юқоридагидек қоидага кўра белгиланади.

Қолган барча ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб белгиланади.

Бундан ташқари, пенсионер ўлими туфайли олинмаган пенсия ҳамда дафн маросимига нафақа тўловлари уни олиш учун мурожаат пенсионер ўлимидан кейин 60 кундан кеч бўлмаган вақтда билдирилган бўлса берилади.

 

Top