14:58 / 03.01.2017
33105

Қамчиқ довони орқали юкларни ташишга чеклов киритилиши режалаштирилмоқда

Архив фотоси

Ўзбекистон ҳукумати Қамчиқ довони орқали баъзи юк машина турларида юкларни ташишга чеклов киритмоқчи.

Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 10 июлдаги "Қамчиқ" довони орқали автомобиль транспортида юк ташишни тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 204-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида маълум қилинди. 

"2017 йил 1 январдан "Қамчиқ" довони орқали  25 йил ва ундан ортиқроқ вақт давомида фойдаланилган юк машиналари ва шатакчи-автомобилларда юк ташиш тақиқлансин" дейилган қарор лойиҳасида.  

Шунингдек, 2017 йил 1 июлдан давон орқали бир етакловчи ўққа тушадиган юклама 11,5 тоннадан ошадиган автотранспорт воситалари, иккиталик ўққа тушадиган умумий юклама 20 тоннадан ва учталик ўққа тушадиган юклама 24 тоннадан ошадиган тиркама, яримтиркама, юк автомобиллар, шатакчи-автомобиллар ёрдамида юкларни ташиш тақиқланади.

Қарор лойиҳасида ўқларга тушадиган юклама кўрсаткичлари ваколатли идораларнинг махсус рухсатларига кўра йирик габаритли, бўлинмайдиган ва оғир вазнли юкларни ташувчи ва "Қамчиқ" довони йўл-транспорт инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга жалб қилинган юк автотранспорт воситаларига татбиқ қилинмайди.

Top