17:50 / 03.01.2017
15310

Қозоғистонликлар таёқчаси бўлмаган полициячилар устидан кулишди 

Қозоғистонда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари йўл полициячиларини тақлид қилиб чиқишди. Улар полиция ходимлари томонидан тўхташ ҳақидаги кўрсатма энди қандай амалга ошишини тасаввур қилиб кўришган.

Видеотақлидлардан бири Instagram’даги kartop.tv саҳифасида пайдо бўлди.

Territima саҳифасида эса таёқчаси бўлмаган полициячиларни такси мижозлари билан таққослашди.

Маълумот учун, Қозоғистонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб полиция таёқчаларидан воз кечилди. Ҳайдовчиларга тўхташ ҳақидаги кўрсатма қўл ҳамда товушли ва чироқли сигналлар ёрдамида берилади.

Top