18:32 / 03.01.2017
8776

Туркманистон ТИВ: Эронга газ етказиб бериш тўхтатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз

Сўнгги кунларда Эрон ва бошқа давлатлар оммавий ахборот воситаларида туркман-эрон муносабатларининг газ соҳасига оид турли хабарлар пайдо бўлди. Уларнинг баъзиларида Эронга 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб туркман газини етказиб бериш тўхтатилгани ҳақида сўз юритилган. Бошқа хабарларда эса “Эрон билан Туркманистон билан туркман газини етказиб бериш бўйича 5 йиллик шартнома имзолагани” ҳақида айтилган. 

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz сайтига хабар беришича, бундай хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Туркманистон Эронга газни харид қилиш ва сотиш шартномасига асосан доимий равишда етказиб бермоқда. Бу жараёнда икки томонлама келишувнинг барча талаблари бажарилмоқда, дейилади ТИВ баёнотида.

Шу билан бир қаторда, Эрон миллий газ компанияси 2013 йилдан бошлаб аввал етказиб берилган туркман табиий гази учун қарзларини тўлаш бўйича етарли чораларни кўрмаётгани ҳам айтилган. 

Туркманистон ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бу масалага сиёсий урғу бериш мамлакатга нисбатан нодўстона ҳаракат деб қабул қилинади ва тезкорлик билан рад этилади.

Top