07:53 / 04.01.2017
7987

Филиппинда 130 дан кўпроқ маҳбус қочиб кетди

Фото: Getty Images

Филиппиндаги турмадан 130 дан кўпроқ маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, маҳаллий радикал ташкилотнинг жангарилари ҳужумидан кейин қочишга муваффақ бўлинган. Ҳужум оқибатида қўриқчилардан бири ҳалок бўлган, бир маҳбус яраланган. Айни вақтда қочоқлардан 2 нафари қўлга олинган, қолган маҳбусларни қидириш операцияси давом этмоқда.

Маҳаллий қишлоқлардан бирининг бошлиғи айтишича, қишлоқ одамлари ҳам бир қочоқни тутиб олишган. Уларнинг айтишича, қочоқлар бошпана топиш ёки одамларни гаровга олмасликлари учун ўз қишлоқларини ҳимоя қилишга тайёрлар. 

Top