00:37 / 05.01.2017
3638

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги янги элчиси тайинланди

Sir Tim Barrow

Британиялик дипломат Тим Барроу Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Лондон собиқ элчи Айвэн Рожерс тўсатдан истеъфога кетгандан кейин бундай қарор қабул қилди.

"Ташқи ишлар вазирлигидаги манбалар Москвадаги собиқ элчининг Европа Иттифоқидаги элчи этиб тайинланганини тасдиқлашди. Энди у ританиянинг ЕИдан чиқиши бўйича музокараларда муҳим роль ўйнайди", дейилди хабарда.

Таъкидланишича, Brexit тарафдорлари бу қарорни қўллаб-қувватлашган.

Тим Барроу Буюк Британиянинг Москвадаги элчихонасини 2011-2015 йиллар давомида бошқарган.

 

Top