11:24 / 06.01.2017
7977

Керри: АҚШ Россия, Туркия ва Эрон билан Сурия масаласида мусобақалашаётгани йўқ

Фото: AP

АҚШ Россия, Туркия ва Эрон билан Суриядаги инқирозга барҳам бериш борасида мусобақалашаётгани йўқ, аксинча, бу уринишларни қўллаб-қувватлайди, деган АҚШ давлат котиби Жон Керри. 

"Биз куч синашмаяпмиз, биз Россия, Туркия ва Эроннинг Сурия бўйича музокараларини қўллаб-қувватлаймиз", — деган Керри ўзининг Вашингтонда ўтказган катта матбуот анжуманида. 

Керрининг сўзларига кўра, у сўнгги кунларда РФ ва Туркия ташқи ишлар вазирлари билан суҳбатлашган ҳамда Остонадаги музокаралар Сурия инқирози бўйича Женева мулоқотини давом эттиришга қайдаражада ёрдам бера олиши мумкинлигини муҳокама қилган. 

Шунга кўра, АҚШ давлат котиби Жон Керри Сурия муаммосига бағишланган Остона учрашуви бу борада олға силжиш бўлишига умид қилаётган бўлса-да, у самара беришига унчалик ҳам ишонмаяпти. 

"Биз бу босқичда умид қиламизки, Остонадаги учрашувда олдинга катта қадам ташланади. Албатта, қарашлар ўзгариши ва Сурияда юз бераётган воқеаларни эътиборга олсак, бунга шубҳа қиламиз", — деган Керри. 

Top