00:44 / 06.01.2017
8194

Велосипедчи 105 ёшида янги рекорд ўрнатди

Собиқ ўт ўчирувчи Робер Маршан 105 ёшида янги рекорд ўрнатди. У Сен-Кентен-ан-Ивлин велодромида бир соатда 22 км 528 метр масофани босиб ўтди ва 100 ёшдан ошган велосипедчилар орасида энг яхшиси бўлди. 

Маршан бу унвонни 2012 йилда соатига 24 км 25 метр масофани босиб ўтганда олганди. 2017 йилда бўлиб ўтган мусобақада айнан у учун "105 ёшдан катталар" тоифаси киритилди, бироқ бу тоифага ундан бошқа хеч ким киритилмади. 

Маълум бўлишича Маршан велосипед спорти билан 68 ёшидан шуғуллана бошлаган ва шундан бери изчиллик билан ёш рекордлари ўрнатиб келмоқда                                                                                                                                                                                                                                          

"Мен бу ерга чемпион бўлиш учун келганим йўқ, аксинча инсон 105 ёшида ҳам велосипед уча олишини исботлаш учун келдим. Менинг ёшимда энг муҳими – тўхтаб қолмаслик.    
Агарда, мисол учун, машқларни тўхтатиб қўйсак, уларни бошқа ҳеч қачон қайтадан тиклаб бўлмаслиги мумкин", деб айтди қария.
Энг юқори натижа кўрсатилганига қарамай собиқ ўт ўчирувчининг ўзидан кўнгли тўлмади: "Таблода охирги дақиқа кетаётганини кўрсатишмади, кўрсатилганда мен тезлашган бўлар эдим", деб маълум қилди Маршан.   

Халқаро велосипедчилар иттифоқи Маршаннинг рекордини қайд қилиши учун олдин комиссия аъзолари уни допингга қарши текшириб кўришлари керак бўлади. 

Top