13:36 / 07.01.2017
14074

Душанбеда ўз чақалоғини 1 минг сомонийга сотиб юборган аёл қўлга олинди

Фото: News.tj

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида истиқомат қилувчи аёл тожик милицияси томонидан янги туғилган чақалоқни сотишда гумон қилиниб қўлга олинди. 

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 32 ёшли аёл қизини 2016 йилнинг 6 декабрь куни дунёга келтирган. У фарзандини Восе туманилик фуқарога 14 декабрь куни 1 минг сомонийга сотиб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланди, дейилади ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамаси хабарида.

Top