15:09 / 08.01.2017
5584

Дамашқда портлаш содир бўлди, қурбонлар бор

Суриянинг Дамашқ вилояти шимолида, Сасаа қишлоғи ҳудудида портловчи қурилма ўрнатилган автомобиль портлатилиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полициядаги манбасига асосланган ҳолда SANA агентлиги хабар тарқатган.

Манба маълумотига кўра, теракт оқибатида яна 15 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Уларнинг баъзилари оғир аҳволда қолмоқда.

7 январь куни Суриянинг Аазаз шаҳрида кучли портлаш амалга оширилган, ушбу теракт 60 кишини ҳаётдан олиб кетган, шунингдек 100дан ортиқ киши жароҳатланганди.

Top