17:02 / 08.01.2017
9196

Видео: Ўргимчак-одам «Вест Ҳэм»- «Манчестер Сити» учрашувига ташриф буюрди

Англия Кубоги доирасида кечган «Вест Ҳэм» ва «Манчестер Сити» учрашуви вақтида майдонга 2 номаълум шахс тушиб келди. Улардан бири ўргимчак-одам кўринишида, иккинчиси мезбонлар жамоаси либосида эди. 

Бу шахслар меҳмонлар жарима майдони ичида ўйин қоидасини бузиш жараёнини акс эттиришган. Шундан сўнг улар Лондондаги стадион майдонидан чиқиб кетишган.

Англия Кубогининг 3-босқичи доирасида кечган бу учрашув меҳмонлар жамоасининг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

Top