09:48 / 09.01.2017
19441

"Ҳайвонлар шаҳри" анимацион фильми "Олтин глобус"ни қўлга киритди

Тўлиқ метражли "Ҳайвонлар шаҳри" мультфильми Ҳолливуд хорижий матбуот Ассоциацияси таснифи бўйича 2016 йилнинг энг яхши анимацион картинаси деб топилди. Disney томонидан ишлаб чиқилган мультфильм Лос Анжелесда бўлиб ўтаётган 74-"Олтин глобус" совринини топшириш маросимида ушбу мукофотга муносиб кўрилган, деб хабар қилмоқда NBC телеканали.

"Тўлиқ метражли фильм" тоифасида, шунингдек, "Моана", "Ҳайвонлар қўшиғи" ва Франция-Швейцария мультипликаторлари томонидан суратга олинган ҳамда етим болалар тақдири ҳақида ҳикоя қилувчи "Ma vie de Courgette" картинаси ҳам кураш олиб борган.

"Ҳайвонлар шаҳри" мультфильмини Байрон Ховард, Рич Мур ва Жаред Бушдан иборат режиссёрлар тандеми суратга олган. У 150 миллион доллар сарфлангани ҳолда, 1 млрд доллардан ортиқ маблағ йиғишнинг уддасидан чиқа олди. 

1942 йилдан "Олтин глобус" мукофоти билан Ҳолливудда рўйхатдан ўтган хорижий журналистлар эътирофига сазовор бўлган кинофильм ва телевизион картиналар тақдирланиб келинади. Соврин 25та номинацияда тақдим этилади: улардан 14таси кино соҳасида, 11таси киноэкранлардаги хизматлар учун берилади. Ғолиблар HFPA аъзолари орасидаги овоз бериш натижасига кўра аниқланади. 

Top