07:41 / 09.01.2017
7474

Геворкян янги мавсумда Ўзбекистон чемпионатида ўйнамайди

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон чемпионатининг бир қатор жамоаларида ёрқин ўйинлар намойиш этган, ўтган йилни «Насаф» ва «Локомотив» жамоалари сафида ўтказган туркманистонлик Артур Геворкян энди Ўзбекистон жамоаларида ўйнамайди.

Хабарларга кўра, ўтган мавсум «Насаф» дан эркин агент сифатида «Локомотив» сафига ўтган футболчи Малайзия жамоаларидан бирида тўп суриши мумкин.

Маълумот учун, ушбу футболчи «Насаф» таркибида ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистон вице-чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган, «Локомотив»таркибида Ўзбекистон Чемпионати олтин медаллари ва Кубогини қўлга киритган.

Артур Геворкян ўтган мавсум «Локомотив» сафида Олий Лиганинг 14 учрашувида майдонга тушди ва рақиблар дарвозасига 1 гол уришга муваффақ бўлди.

Top