12:43 / 10.01.2017
13620

БАА фуқаролари ёмғир сўраб оммавий ибодат қилишди

Бирлашган Араб Амирликлари амири Халифа ибн Зайд Ал Нахайян умуммиллий ёмғир сўраб ибодат қилишга чақирганидан сўнг, ёмғир сўраш ибодати 10 январь куни эрталаб ўтказилган. Бу ҳақда The National нашри ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, БААдаги барча масжидларда эрталабки 7:30 (Тошкент вақти билан 9:30)да бўлиб ўтган. 

Таъкидланишича, БАА фермерлари ҳаддан ортиқ қурғоқчилик бўлаётгани сабаб, ерга уруғ эка олмаётганларидан нолишмоқда. 

Нашрнинг ёзишича, фермерлар бунда глобал иқлим исишини сабаб деб билмоқда. 

Top