07:59 / 10.01.2017
6950

Yahoo раҳбари компанияни тарк этмоқда

Фото: AP

Yahoo бош директори Марисса Майер компания директорлар кенгашини тарк этади. Бу ҳолат Verizon компанияси харид қилиш бўйича келишувни якунига етказганидан сўнг юз беради, деб хабар қилди Business Insider Yahoo баёнотига асосан.

Хабарга кўра, Майер билан директорлар кенгашини Yahoo асосчиларидан бири Дэвид Фило ва яна тўрт нафар топ-менежер тарк этади. Компания баёнотида айтилишича, бу қадам бўлажак раҳбарият билан можарога алоқадор эмас.

Нашрнинг таъкидлашича, битим якунига етказилгач, Yahoo компаниясининг асосий активлари Хитойнинг Alibaba Group ва Япониянинг Yahoo Japan акцияларидан иборат бўлган қисми номи Altaba деб ўзгартирилади.

Маълумот учун, Verizon Yahoo’ни 4,83 миллиард АҚШ долларига харид қилмоқда. Келишув жорий йилнинг биринчи чорагида якунланади.

Top