23:06 / 12.01.2017
12039

Эрдўған қўриқчиларининг собиқ бошлиғи ҳибсга олинди

Туркия суди мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған қўриқлаш хизматининг собиқ бошлиғи Максут Карални террорчилик фаолиятига алоқадорлик бўйича айбловларга кўра ҳибсга олди. Бу ҳақда Dogan ахборот агентлиги хабар бермоқда

Карал Анталья вилоятининг Кемер уездида қўлга олиниб, муҳолифатчи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ФЕТО ташкилоти фаолияти тергови бўйича прокуратурага сўроқ қилингани етказилган. Сўроқ натижаларига кўра терговчилар Карални ҳибсга олишга суддан рухсат олишган. У террорчилик ташкилотига аъзоликда ва унинг номидан иш қилишда айбланмоқда. 

Карал бир неча йиллар аввал, Эрдўған бош вазир бўлганда унинг қўриқлаш хизмати бошлиғи бўлган. 2016 йил октябрдан Карал расман пенсияга чиққан. Карал аввал полиция томонидан қимматбаҳо металлар билан фирибгарликлар амалга ошириш гумони билан ушланган, бироқ айбловлар эълон қилинмасдан қўйиб юборилган.

Top