07:55 / 12.01.2017
11251

“ХХI аср – интеллектуал авлод асри” илмий-амалий конференцияси бўйича матбуот анжумани ўтказилди

11 январь куни Тошкент шаҳрида “ХХI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остида ёш олимлар ва олий таълим муассасаларининг талабалари республика илмий-амалий конференцияси бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган.

Кўзланган асосий мақсад – фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалий таклифлар; туб ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар; замонавий, билимли, мураккаб вазифаларни ҳал этишга қодир ёш олимларни тарбиялашга қаратилган таклифлар; ёш олимлар илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизими борасидаги таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда инновацион ғоя ва ишланмаларни амалиётга татбиқ қилишдан иборат.

Конференция республиканинг барча олий таълим муассасаларини қамраб олган бўлиб, жами 1576 нафар ёшлар қатнашишди. Жорий йил 12-13 январь кунлари Тошкент молия институтида бўлиб ўтадиган якуний босқичда 122 нафар сараланган ёшлар иштирок этишмоқда.

Илмий анжуман ялпи мажлислардан ташқари,“Ижтимоий-гуманитар фанлар”, “Табиий фанлар”, “Аниқ фанлар” ва “Техника фанлари” шўъбаларида олиб борилмоқда.

Тадбир якунида энг яхши илмий иш муаллифлари ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Конференция ҳақидаги мазкур маълумотлар “E-yoshlar” ташаббускор ёшлар гуруҳи координатори У.Рахманкулов томонидан Facebook.com ижтимоий тармоғидаги  “ВМЕСТЕ МЫ СИЛА” гуруҳига жойлаштирилган манба асосида тақдим этилди.

Top