09:41 / 12.01.2017
10360

Темир йўл рельсларида ясалган қорбобо сабаб фалокат юз беришига бир бахя қолди

Иллюстратив сурат

Германияда номаълум кимсалар томонидан шундоқ темир йўл рельсларида ясаб кетилган 1,5 метр баландликдаги қорбобо сабаб темир йўл фалокати юз беришига бир бахя қолди. Гап шундаки, йўлда келаётган поезд машинисти олдидаги қорбобони одам деб ўйлаб, фавқулодда тормозлашни амалга оширган. 

Bild нашрининг ёзишича, воқеа Везенберг шаҳарчаси яқинида юз берган. Яхшиямки, поезд йўловчи эмас, юк поезди бўлган. Оқибатда поезднинг тормоз тизими жиддий шикастланган, уни таъмирлаш 5 минг долларга баҳоланган. 

Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, қорбобони уч киши ясаган. Ҳозирда улар қидирилмоқдалар.  

Машинист поездни қорбобогача тормозлашга улгурган-улгурмагани маълум қилинмаган.
 

Top