17:38 / 13.01.2017
3428

Австралия соғлиқни сақлаш вазири давлат маблағларини ўзлаштиргани сабаб ишдан кетди

Австралия соғлиқни сақлаш вазири Сьюзан Ли давлат маблағларини талон-торож қилгани учун айбловлар фонида истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Вазир билан боғлиқ можаро Лининг Голд-Кост қимматбаҳо курортига сафарлари туфайли келиб чиқди. Уларга солиқ тўловчиларнинг маблағидан ташкил топган фондлардан харажат қилинган. У шундай сафарларнинг бирида “люкс” тоифасидаги хонани тахминан 800 минг долларга ижарага олган. Амалдорнинг ўзи бундай харид “ўйламасдан” амалга оширилганини тан олган.

"Австралияликлар сиёсатчилар солиқ тўловчиларнинг маблағини керакли соҳаларга тўғри сарфлашини кутишга ҳақли", - дея маълум қилган мамлакат бош вазири Малькольм Тернбулл.

Таъкидланишича, соғлиқни сақлаш вазирининг истеъфоси ҳукуматга 2015 йилнинг сентябрида келган бош вазир маҳкамасидаги илк лавозим ўзгариши бўлди.

Top