12:40 / 13.01.2017
4611

Рожер Федерер охирги 15 йилда илк марта кучли ўнликдан ташқарида қолди

Швейцариялик тажрибали теннисчи йигирматаликдан ташқарида қолишига ҳам бир бахя қолган.

Australian Open-2017 ташкилотчилари сараланган теннисчилар рўйхатини маълум қилди. Биринчи рақамда Энди Маррей. «Катта дубулға» турнирларида 17 марта ғолиб чиққан Роджер Федерер эса 17-рақам билан таснифланган. У кейинги 15 йилда илк марта топ-10дан ташқарида қолди, Федерер US Open-2002 турниридан кейин ҳамиша кучли ўнликда бўлиб келган.

Топ-10, эркаклар
1. Энди Маррей (Буюк Британия)

2. Новак Жокович (Сербия)

3. Милош Раонич (Канада)

4. Стэн Вавринка (Швейцария)

5. Кэй Нисикори (Япония)

6. Гаэль Монфис (Франция)

7. Марин Чилич (Хорватия)

8. Доминик Тим (Австрия)

9. Рафаэль Надаль (Испания)

10. Томаш Бердих (Чехия)

Топ-10, аёллар:

1. Анжелик Кербер (Германия)

2. Серена Уильямс (АҚШ)

3. Агнешка Радваньская (Польша)

4. Симона Ҳалеб (Руминия)

5. Каролина Плишкова (Чехия)

6. Доминика Цибулкова (Словакия)

7. Гарбинье Мугуруса (Испания)

8. Светлана Кузнецова (Россия)

9. Жоанна Конта (Буюк Британия)

10. Карла Суарес Наварро (Испания)

Top