11:15 / 15.01.2017
7971

Трамп журналистларни Оқ уйга киритмоқчи эмас

АҚШнинг янги сайланган президенти матбуот марказини Оқ уйдан қўшни бинолардан бирига кўчиришни истамоқда. Бу ҳақда Esquire нашри Трапм жамоасидаги 3 манбага асосланиб хабар тарқатди.

Қайд этилишича, агар бу режа амалга ошса, президент матбуот анжуманлари Оқ уй рўпарасидаги Лафайет-сквер биносида ёки, маъмурий канцеляриянинг эски биносида ўтказиладиган бўлади.

Оқ уйнинг бўлажак матбуот котиби Шон Спайсер бу бўйича ҳали қарор қабул қилинмагани, бу масала муҳокама жараёнида эканини маълум қилган.

Top