03:36 / 16.01.2017
18479

Ла-Лига. "Севилья" "Реал"нинг мағлубиятсиз сериясига "нуқта қўйди"

Испания чемпионатининг 18-турида "Севилья" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни қабул қилди. Шиддатли кечган учрашув мезбонларнинг иродали ғалабаси билан якунланди. 

Ўйинда дастлаб ҳисобни меҳмонлар очишди. 67-дақиқада Роналду жамоадошлари ишлаб олган пенальтини аниқ амалга ошириб ҳисобни очди. 85-дақиқада жаримадан ошириб берилган тўпни Рамос ўз дарвозасига йўллаб қўйди. Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Йоветич узоқдан гол киритиб, "Севилья"га ғалаба келтирди.

Севилья – Реал Мадрид 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
0:1 – 67, пенальти Роналду, 1:1 – 85, автогол Рамос, 2:1 – 90 Йоветич.
Севилья – Рико, Пареха, Эскудеро, Мариано, Рами, Насри, Иборра (Сарабия, 77), Витоло, Нзонзи, Васкес (Йоветич, 68), Бен-Йеддер (Вьетто, 90).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Рамос, Начо, Марсело, Модрич, Каземиро, Кроос (Ковачич, 75), Карвахаль, Бензема, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Иборра (31), Нзонзи (42), Насри (81), Марсело (84).

Top