18:07 / 17.01.2017
6594

Amazon илк марта дунёнинг энг йирик ритейлерлари рўйхатидаги кучли ўнликка кирди

Фото: Entrepreneur.com

Deloitte'нинг 2017 йилги рейтингида Amazon 10-ўринни олди. Компаниянинг 2015 молиявий йилдаги даромади 13,1 фоизга ошди ва 79,3 миллиард долларни ташкил қилди. Ритейлернинг ўсиши унинг асосий сервиси - даромад даражаси юқори бўлган ёшларни жалб қилувчи интернет-дўконлар муваффақиятига боғлиқ, дейилади Deloitte тадқиқотида. 

Amazon компанияси Deloitte'нинг "Ритейл глобал етакчилари" рейтингига биринчи марта 2000 йилда қўшилганди, ўшанда компания 250 ўриндан 186-поғонани эгаллаганди. "Маҳсулотлар ва сервислар борасидаги доимий янгиликлар оқими туфайли компания 1994 йилда асос солингандан буён барқарор суръатларда ўсди", - дейилади Deloitte ҳисоботида. 

Рейтингни 2015 молиявий йил учун 482,1 миллиард доллар даромад билан Американинг Walmart Stores компанияси бошқарди. Ундан кейинги ўринда Costco Wholesale (116,2 миллиард доллар) ва The Kroger Co ($109,8 миллиард доллар) компаниялари қайд этилди.

Deloitte маълумотларига кўра, топ-250 рўйхатидаги компанияларнинг умумий даромади 4,3 триллион доллар, топ-10 рўйхатидаги жами даромад эса - 1,3 триллионни ташкил қилди. 

Top