18:54 / 19.01.2017
9890

АҚШ президентининг вазирлар маҳкамасида лотин америкаликлар бўлмайди

Фото: © AP

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг вазирлар маҳкамасида 1988 йилдан буён биринчи марта лотин америкалик амалдорлар бўлмайди. The Dallas News нашри шу ҳақида хабар берди

Манбада таъкидланишича, Лотин Америкаси фаоллари Трампнинг бундай хатти-ҳаракатларидан норози. Икки испанзабон номзод қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига кўрилаётган эди: Сан-Антонида яшовчи республикачи Ҳенри Бонилья ва Texas A&M компаниясининг собиқ президенти Эльза Мурано. 

"Биз бундан ташвишдамиз. Бу аксилдемократия", - деди Лотин Америкаси етакчилик миллий дастури ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари гуруҳи раиси Ҳектор Санчес. 

Оқ уйнинг янги матбуот котиби Шон Спайсер вазирлар маҳкамасида лотин америкаликлар йўқлиги ҳақидаги саволларга "ўз ишини яхши бажарадиган кишиларни танлаш муҳимроқ", дея жавоб қайтарди. 

 

Top