12:47 / 19.01.2017
7382

Доимо қўл остида бўлувчи қувватловчи кабель яратилди

Баъзида смартфоннинг ташқи кўриниши унинг аккумуляторини уйда бўлмаганда қувватлаш имкониятидек муҳим эмас. EZ Charge ғилофи iPhone 6/s, 6/s Plus, 7 ва Plus смартфонлари учун мўлжалланган бўлиб, 2000 мА-соат лик қўшимча аккумулятор ва тармоқдан қувватланиш учун вилкадан иборат. Вилка 71 сантиметрлик шнурга ўрнатилган. Буларнинг барчаси ғилоф корпусига яширинган ва бу смартфон ўлчамларини бироз оширади. Ишлаб чиқарувчи ғилофларни кулранг, қора, оқ рангларда ички ўрнатилган батареясиз 25 доллардан, батарея билан 45 доллардан таклиф қилмоқда.

EZ Charge стандарт кабелнинг яхшигина муқобили бўлиши мумкин. Қувватлаш мосламасини сумка ёки тортмадан излашга ҳожат қолмайди, у доимо қўл остингизда ва ғилоф ичида ихчам жойлаштирилган бўлади.

 

Top