21:50 / 19.01.2017
20977

Эронлик аёл спортчи спортзалда селфига тушгани сабаб қамоққа тушди

Эронлик аёл бодибилдер спортзалда тушган селфисини чоп этгандан кейин ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Аёлнинг калта енгли футболкада тушган сурати давлат қоидаларининг бузилиши деб топилди. Нашрнинг таъкидлашича, спортчи қамоқда қолмоқда, чунки гаров пулини тўлаб бера олмаган.

Эронда ҳаттоки бошяланг аёл ҳам "яланғоч" деб ҳисобланади. Бундан ташқари, жамоат жойларида тананинг очиқ жойларини, мисол учун, оёқ ва қўлларни кўрсатиш тақиқланган. 

Аёлнинг исми маълум қилинмаган, бироқ маҳаллий ОАВ фикрича, бу халқаро мусобақаларда иштирок этган эронлик икки аёл бодибилдердан бири – Ширин Нобаҳорийдир.

 

Top