20:02 / 19.01.2017
11607

Етакчи рейтинг агентликларидан бири Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши бўйича прогноз берди

S&P Global Ratings рейтинг агентлиги 19 январда "Банк секторининг дунё бўйлаб ва соҳавий хатарларини баҳолаш: Ўзбекистон Республикаси" ҳисоботини чоп этди. 

"Иқтисодий дисбаланслар" кўрсаткичи бўйича баҳоимизни қайта кўриб чиққанимиздан кейин биз Ўзбекистондаги иқтисодий хатар борасидаги тенденцияни "барқарор" деб баҳолаймиз. Жорий операциялар ҳисоби профицити 0 фоиздан сал кўпроқ даражага қисқарганига қарамасдан, бизнинг базавий сценариймизда бу кўрсаткичнинг шу даражада барқарорлашишини прогноз қиламиз", деб айтилди агентлик ҳисоботида.

"Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши суръатлари камайиши афтидан тўхтайди, реал ЯИМ ўсиши 2017-2018 йилларда йиллик 6-7 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда. Фикримизча, номинал ифодада кредитлаш ўсиши юқори суръатлари баъзи қийинчиликларни ифода этади, бироқ бизнингча, улар умуман номинал ифодада иқтисодий ўсиш суръатларига мос келади ва иқтисодиётда "нарх пуфаклари" юзага келишига олиб келмайди", дейилмоқда ҳисоботда. 

"Биз Ўзбекистон банк тизимидаги соҳавий хатар борасидаги тенденцияни "барқарор" сифатида баҳолаймиз. Фикримизча, тартибга солиш талабларининг такомиллашиши, Ўзбекистон Марказий банкининг бошқарувни яхшилаш чоралари ва капиталнинг етарлигига талабларнинг қатъийлаштирилиши давлатнинг мамлакат банк тизимига аралашуви даражаси ошиши билан тенглашади", дейилган агентликда.  

"Бизнингча, банк секторида давлат иштирокидаги банкларнинг устун бўлиши рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Ўзбекистон банкларининг фондланиши давлат молиялаштириши ва корпоратив депозитлар ҳажми ошиши эвазига барқарор деб баҳоланади. Шу билан бирга чакана депозитлар ўсиши суръати камайиши ва активларнинг тез ўсиши натижасида банклар капиталлашуви кўрсаткичлари ёмонлашиши мавжудлигини қайд  қиламиз", деб хулоса қилди рейтинг агентлиги.

Top