11:32 / 19.01.2017
5849

Ҳиндистонда мактаб автобуси иштирокидаги ЙТҲда камида 25 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида мактаб автобуси ва юк машинаси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди. Улар орасида 18 нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор, деб хабар берди Times Of India нашри.

Таъкидланишича, 50га яқин инсон турли даражадаги тан жароҳатларини олган.

Нашр маълумотларига кўра, автобус картошка олиб кетаётган юк машинаси билан болаларни мактабга олиб кетаётган пайт тўқнашиб кетган.

Айни дамда полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

 

Top