21:56 / 19.01.2017
5970

Туркия ҳудудида 5 йил ичида 180 000га яқин суриялик бола дунёга келди

Фото: AA

2011 йилдаги зиддиятлар фуқаролик урушига айланиб кетганидан буён 180 000га яқин суриялик бола Туркияда дунёга келди. Бу ҳақида Daily Sabah нашри хабар берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, мамлакатда 2011 йилнинг апрель ойидан 2016 йилнинг сентябрига қадар умумий ҳисобда 177 568 суриялик туғилган. 

Туркия суриялик қочқинларни қабул қилиш бўйича етакчи давлат ҳисобланади. Бундан ташқари, мамлакат муҳожирларга ёрдам кўрсатиш учун жами 25 миллиард долларга эга. 

Бундай масъулият муҳожирларни нафақат турар-жой билан таъминлаш, балки уларга тиббий ёрдам кўрсатиш, таълим бериш ва бошқа хизматларни ўз ичига олади. 

Уларга саккиз дала шифохонаси ва қочқинлар лагеридаги 65 тиббиёт марказида бепул тиббий хизматлар кўрсатилади. 

Top