09:26 / 19.01.2017
6044

Зимбабведа олти киши дафн маросимида чақмоқ уриши туфайли ҳалок бўлди

Фото: CEN

Зимбабведа дафн маросимига келган олти киши чақмоқ уриши туфайли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Daily Mirror нашри хабар берди.

Ҳодиса мамлакат ғарбидаги Шимолий Матабелеленд вилоятида рўй берди. Қишлоқ аҳолиси қабила бошлиғининг синглисини дафн қилишга йиғилган бир пайтда, момақалдироқ бошланиб, чақмоқ уйга урган. У ёниб кетди, бироқ ҳеч ким жароҳат олмади. Кейинги чақмоқ эса дафн маросимига йиғилганларни ёмғирдан пана қилиб турган дарахтга урган.

Олти киши ҳалок бўлди, яна уч нафар инсон турли даражадаги куйиш жароҳатларини олган. Маҳаллий фуқаролардан бири жароҳатланганларни Бинга округидаги касалхонага олиб борди. Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига қайтариб юборишган.

Top