08:00 / 21.01.2017
7572

АҚШ мудофаа вазири лавозимига номзод тасдиқланди

Фото: AP Photo/ J. Scott Applewhite

АҚШ сенати 20 январда Жеймс Мэттисни АҚШ мудофаа вазири лавозимига тасдиқлади.

Мэттисга кўпчилик сенаторлар овоз берди. Мэттис номзодини АҚШ президенти Дональд Трамп таклиф қилганди. У 20 январда инаугурациясидан кейин Мэттисга Пентагон раҳбари лавозимини эгаллашга имкон берувчи ҳужжатни имзолади. АҚШ қонунчилигига кўра, мудофаа вазири лавозими фуқаролик лавозими ҳисобланади. Уни собиқ ҳарбий, бироқ истеъфога кетгандан кейин 7 йилдан кейин эгаллаши мумкин. 

Ҳозирда Мэттис 66 ёшда. У 1969 йилдан денгиз пиёда қўшинларида хизмат қилган, 4 юлдузли генерал унвонигача хизматни давом эттирган. Ҳамкасблари унга "Қутурган ит" лақабини беришган.

Мэттис "Чўлдаги бўрон" (1990-1991 йиллар), Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операцияларда иштирок этган. 2010 йилдан 2013 йил истеъфога кетгунча АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлигини бошқарган.

Top