22:41 / 21.01.2017
5985

АПЛ. «Ливерпуль» бир йилдан ортиқ давом этган анъанани бузиб қўйди

Англия премьер-лигасининг 22-туридан ўрин олган дастлабки учрашувда кутилмаган натижа қайд этилди.

«Энфилд»да «Суонси»ни қабул қилган «Ливерпуль» кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди. Фернандо Льорентенинг дубли ва Гильфи Сигурдссоннинг битта голига Роберто Фирмино иккита тўпи билан жавоб берган бироқ бу Клопп жамоаси учун етарли бўлмади.

Натижада «Ливерпуль» бир йилдан ошиқроқ вақт мобайнида ўз уйида ўтказган мағлубиятсиз сериясига якун ясашга мажбур бўлди.

Ушбу ғалабадан кейин «Суонси» ҳисобидаги очколар сони 18тага етди ва жамоа 17-ўринга кўтарилиб олди. «Ливерпуль» эса 45 очко тўплаб учинчи ўринда қолмоқда.

Англия чемпионати, 22-тур

Ливерпуль – Суонси 2:3 (0:0)

 

Голлар: Фирмино (55, 69) – Льоренте (48, 52), Сигурдссон (74).

Ливерпуль: Миньоле, Клаван, Ловрен, Клайн, Коутиньо (Старридж, 57), Вейналдум (Матип, 90), Лаллана, Жан (Ориги, 70), Фирмино, Хендерсон, Милнер.
Суонси: Фабиански, Фернандес, Ольссон (Ранхель, 79), Нотон, Моусон, Корк, Кэрролл, Раутледж, Фер (Фултон, 90), Сигурдссон, Льоренте (Бастон, 85).
Огоҳлантиришлар: Клаван (36), Фер (90+2).

Top