00:21 / 21.01.2017
27027

Истанбулда хавфсизлик бошқармаси биноси гранатомётдан ўққа тутилди

Истанбулдаги Ватан кўчасида жойлашган хавфсизлик бошқармаси биноси номаълумлар томонидан гранатомётдан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда DHA ахборот агентлиги. 

Дастлабки маълумотларга кўра, снарядлар бинога тегмаган. Жабрланганлар ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Воқеа жойига кўп миқдорда полициячилар етиб келган, босқинчиларни қидириш бошлаб юборилган. 

Top