03:07 / 22.01.2017
3470

А серия. «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазди, «Фиорентина» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Италия А сериясининг 21-туридан ўрин олган марказий учрашув Миландаги «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Милан» Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашдаги асосий рақибларидан бири «Наполи» билан куч синашди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқасида неаполликлар икки марта тўп киритиб мезбонларни қийин аҳволга солиб қўйди. Ўзига келган «Милан» эса 37-дақиқада биргина гол билан жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалабадан кейин «Наполи» ҳисобидаги очколар сони 44тага етди ва жамоа пешқадам «Ювентус»дан иккита ўйин кўп ўтказган ҳолда бир очко ортда бормоқда. «Милан» эса 20та учрашувда 37 очко тўплаб 5-поғонани банд этиб турибди.

Шунингдек яна бир учрашувда «Фиорентина» Веронада «Кьево» меҳмони бўлиб йирик ҳисобда ғалаба билан қайтди.

Италия А серияси, 21-тур

Милан – Наполи 1:2 (1:2)
Голлар:
Куцка (37) – Инсинье (6), Кальехон (9).

Милан: Доннарумма, Гомес, Калабрия, Абате, Палетта, Куцка, Соса (Бертолаччи, 74), Бонавентура, Пашалич (Ньянг, 86), Сусо, Бакка (Лападула, 73).
Наполи: Рейна, Тонелли, Стринич, Хюсай, Альбиоль, Мертенс, Аллан (Рог, 86), Кальехон, Гамшик (Зелиньски, 74), Инсинье, Жоржиньо (Диавара, 61).
Огоҳлантиришлар: Мертенс (12), Калабрия (22), Соса (26), Стринич (38), Тонелли (45), Гомес (51), Бакка (56), Кальехон (82).

Кьево – Фиорентина 0:3 (0:1)

Голлар: Тельо (18), Эл-Бабакар (52, пенальти), Кьеза (90+4).
Кьево: Соррентино, Каччаторе, Дайнелли, Цесар, Гобби (Иско, 82), Кастро, де Гузман, Бастьен (Хетемай, 73), Бирса, Пеллиссье (Инглезе, 54), Меджорини.
Фиорентина: Тэтэрушану, Санчес, Родригес (Томович, 82), Астори, Кьеза, Весино, Бадель, Тельо (Оливера, 46), Бернардески (Кристофоро, 67), Валеро, Эль-Бабакар.
Огоҳлантиришлар: Бирса (17), Санчес (36), Цесар (40), Меджорини (58), Бернардески (65).

Top