21:34 / 22.01.2017
8235

Мўсулдаги операция қачон якунланиши маълум қилинди

Ироқнинг йириклиги бўйича 2-рақамли шаҳри – Мўсулни ИШИД жангариларидан озод қилиш операцияси бир ой ичида якунланади, деб айтди Ироқ ташқи ишлар вазири Иброҳим ал-Жафарий Ливан президенти Мишель Аун билан учрашувдан кейин.

Унинг айтишича, Ливан раҳбари билан учрашувда икки давлатнинг Араб давлатлари лигаси доирасидаги ҳамкорлиги масаласи муҳокама қилинган. 

Ал-Жафарий Ливан етакчисига Ироқ президенти Фуад Масумнинг Ироққа ташриф буюриш таклифини етказди.

Top