10:12 / 22.01.2017
31049

Ўзбекистонда 40 мингга яқин маҳбусга амнистия акти қўлланилди

Архив фотоси

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси меъёрларига мувофиқ, республикадаги демократия умуминсоний қадриятлар негизида барпо этилади. Унга кўра, инсон, унинг ҳаёти, ғурури, қадр-қиммати ва бошқа қатор ҳуқуқлари энг олий қадрият ҳисобланади. 

Шу маънода, 2016 йил 12 октябрда Олий Мажлис Сенати мажлиси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тақдимоти билан "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги ҳужжатни қабул қилган эди. 

“Правда Востока” газетасининг ёзишича, Олий Мажлис Сенати томонидан мазкур амнистия актини қўллаш учун ажратилган 3 ойлик муддат поёнига етган. Бу сафар 39748 кишига нисбатан амнистия акти қўлланилган. 

Шу билан, аёллар, 18 ёшга кирмаган ёшлар, 60 ёшдан катта эркаклар ва хорижий фуқаролар айрим чекловлар билан жазодан озод этилган. 

Жумладан, 5408 нафар аёл, жиноятни содир этган вақтда 18 ёшга кирмаган 893 нафар ўсмир, 1045 кекса кишилар озодликдан маҳрум қилиш идораларини тарк этган. Бундан ташқари, жазони ўташга тўсқинлик қилувчи турли ҳолатлар сабабли, 144 нафар маҳбус озодликка чиқарилган. 

Top