21:05 / 23.01.2017
18893

Боку: Тоғли Қорабоғ ҳеч қачон мустақил бўлмайди

Расмий Боку Озарбойжон ҳудудида иккинчи уйдирма арман давлати пайдо бўлишига йўл қўймайди, деган Озарбойжон президенти Илҳом Алиев. У Боку яқинидаги янги ҳарбий шаҳарча очилишида шу ҳақда сўз юритди, деб хабар қилмоқда Anadolu ахборот агентлиги. 

Алиевнинг қайд этишича, Арманистон БМТ Хавфсизлик кенгаши ва халқаро ташкилотларнинг Озарбойжон ҳудудларини оккупация қилишга барҳам бериш бўйича  резолюцияларини инкор этмоқда. 

«Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал этиш жуда осон. Биринчидан Озарбойжон ҳудудий яхлитлиги тикланиши керак. Тоғли Қорабоғга ҳеч қачон мустақиллик берилмайди. Агар кимдир шуни кутаётган бўлса, бекор қилади. Бундай бўлмайди!», - деб таъкидлаган Алиев. 

Тоғли Қорабоғ можароси 1988 йилда Арманистоннинг Озарбойжонга ҳудудий даъволари натижасида келиб чиққан. Тоғли Қорабоғ ва унинг 7 туманини Арманистон Қуролли кучлари эгаллаб олган. 

БМТ Хавфсизлик кенгашининг Озарбойжоннинг эгаллаб олинган ҳудудларини тарк этиш бўйича 4та резолюцияси Арманистон томонидан бажарилмаяпти. 

Top